Байден АҚШ тизимидаги ирқчиликни тан олди
(last modified Wed, 21 Apr 2021 09:45:35 GMT )
апрел 21, 2021 14:45 Asia/Tashkent
  • Байден АҚШ тизимидаги ирқчиликни тан олди

Жорж Флойднинг қотили суд томонидан айбдор деб топилгандан сўнг, Америка Қўшма Штатлари Президенти мамлакат тизимидаги ирқчилик Америка халқининг руҳини ифлослантирганини тан олди.

Reuters хабарига кўра, Жорж Флойднинг қотили айбдор деб топилгандан  сўнг, АҚШ президенти Жо Байден ўз нутқида ушбу ҳаракатни АҚШдаги ирқий адолат йўналиши бӯйича амалий иш деб атади: "Структуравий ирқчилик Америка руҳини ифлослантирган.  Жорж Флойд купа-кундузи ӯлдирилган  ва  бутун дунё буни томоша қилган.

Дерек Шовин устидан суд жараёни  Жорж Флойд ўлдирилганидан 10 ой ўтгач бўлиб ўтди ва кеча (сешанба) ҳакамлар ҳайъати бу масалада кенгашди.

Ҳакамлар ҳайъати Шовинни барча моддаларда айбдор деб топди; Унга жиноий қилмиш (иккинчи даражали қотиллик) орқали мажбурий равишда одам ўлдириш, хавфли ҳаракат (учинчи даражали қотиллик) ва қасддан қотиллик билан қасддан одам ўлдириш айблари қўйилган. У учта ҳолатда ҳам айбдор деб топилди.

Жорж Флойд Американинг қора танли фуқароси бўлиб, 2020 йил 25 майда оқ танли америкалик зобитнинг шафқатсизлиги қурбонига айланди. Америкалик полиция ходими Дерек Шовин Флойднинг бўйнига саккиз дақиқадан кўпроқ вақт давомида тиззасини тираб, уни ўлдирди.

Maълумотларга кўра, АҚШда ҳар йили полиция ходимлари томонидан 1200 га яқин одам ўлдирилади, аммо  99 фоиз ида орган ходимлари жавобгарликка тортилмайди.