Россия элчихонасининг ишончли вакили АҚШ Давлат департаментига чақирилди
Ақш ва Россия ўртасидаги икки мамлакат элчиларининг ўз пойтахтларига қайтишига олиб келган зиддиятлар кучайганидан сўнг, Вашингтон Москва элчихонасининг муваққат ишлар вакилини чақирди.
Sputnik ахборот агентлигининг хабар беришича, Россиянинг АҚШдаги элчихонаси вакили АҚШ Давлат департаменти расмийлари билан учрашувда (Вашингтондаги вазирлик биносида) Россияга қарши асоссиз Евро-Атлантика минтақасини беқарорлаштириш айбловларини рад этди.
Яқинда ОАВда Россия Ташқи ишлар вазирлигига АҚШнинг Россиядаги элчихонасининг иккинчи шахси чақирилгани ҳақида хабар тарқалганди.
Бу ҳаракатлар АҚШ-Россия муносабатларидаги инқироз икки мамлакат элчиларининг ӯз пойтахтларига қайтишига олиб келган бир пайтга тўғри келмоқда.
АҚШнинг Россиядаги элчиси Жон Салливан яқинда Америка расмийлари билан "маслаҳатлашиш" учун Вашингтонга қайтиб кетди. Салливаннинг бу ҳаракати Россия Ташқи ишлар вазирлиги икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар инқирози авж олаётган бир пайтда унга Вашингтонга боришни маслаҳат берганидан кейин содир бўлди.