АҚШнинг Афғонистондаги йигирма йиллик иштироки 241,000 инсоннинг ёстиғини қуритди
(last modified Sun, 25 Apr 2021 06:59:08 GMT )
апрел 25, 2021 11:59 Asia/Tashkent
  • АҚШнинг Афғонистондаги йигирма йиллик иштироки 241,000 инсоннинг ёстиғини қуритди

Эрон Ислом Жумҳурияти Ахборот Агентлиги (ИРНА) АҚШнинг Афғонистондаги 20 йиллик ҳарбий иштироки тўғрисидаги ҳисоботида ушбу босқинчиликнинг оқибатларидан бири 241 минг кишининг ўлими эканлигини ёзди.

ИРНА хабарига кўра, ўлдирилганларнинг 71 минг нафари тинч аҳоли вакилларидир. Ушбу даврда 71 минг афғон мудофаа ва хавфсизлик кучлари ҳамда 85 минг Толибон аъзолари ўлдирилган.

Ҳисоботга кўра, Афғонистондаги 20 йиллик босқинчилик даврида АҚШнинг 2400 га яқин аскари ва бир қатор НАТО аскарлари ҳалок бўлган.

Афғонистон расмийларининг сўзларига кўра: Афғонистондаги урушнинг харажатлари йигирма йил ичида 2,2 триллион долларга етди ва натижаси вайронагарчилик, қашшоқлик ҳамда ишсизликнинг ўсиши бўлди.

Афғонистон инфратузилмасининг барбод бўлиши, қишлоқ хўжалиги ерларининг яроқсиз ҳолга келиши,  одамларнинг қашшоқлашиши, ишсизликнинг кўпайиши, ёшлар учун ёруғ келажакнинг йўқлиги ва иммиграция - бу АҚШнинг  20 йил давомида Афғонистонга келтирган аламли "фойда"ларидир.

 Йигирма йилдан кейин Афғонистондаги вазият АҚШ бостириб кирган пайтдан кӯра анча ёмонлашди. Ачинарлиси шундаки,  Америка босқинчилигининг товонини мазлум афғон халқи тӯлаши керак.

Ёрлиқ