АҚШ Мудофаа вазири Пентагоннинг устувор йўналишларини қайта кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлади
АҚШ президенти Джо Байденнинг буйруғи билан Америка қўшинлари Афғонистондан чиқиб кетар экан, Мудофаа вазири Пентагоннинг устувор йўналишларини қайта кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлади.
Reuters хабарига кўра, АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин кеча (жума) Пентагон сиёсатига бағишланган нутқида Хитой ёки Россия сингари рақибларини тилга олмаган ҳолда ва шу билан бирга АҚШнинг Афғонистондан Жо Байден буйруғи билан сўзсиз чиқиб кетиши билан бир вақтда деди: "Бу буйруқ АҚШнинг энг узоқ давом этган урушини тугатиш ва Пентагоннинг устувор йўналишларини қайта кўриб чиқиш мақсадида чиқарилган."
"Қўшма Штатлар Пентагонни таҳлил қилган узоқ муддатли урушларга унчалик ўхшаш бўлмаган келажакдаги юзага келиши мумкин бўлган можарога тайёр туриши керак", деди у.
Ллойд Остин, шунингдек, "тезроқ тушуниш, тезроқ қарор қабул қилиш ва тезроқ ҳаракат қилиш" учун технологик ютуқлардан фойдаланиш ва янада изчил глобал ҳарбий операцияларни такомиллаштиришга чақирди.
"Кейинги катта урушда курашиш услубимиз аввалги урушларда қатнашганимиздан жуда фарқ қилади", деди у Гавайидаги АҚШ Тинч океани қўмондонлиги штаб-квартирасига ташрифи чоғида.
Хабарларга кўра, Жо Байден АҚШнинг барча қўшинларини 11 сентябрга қадар Афғонистондан олиб чиқишга ваъда берган.