Россияда ҳарбий роботлар ишлаб чиқарилмоқда
май 24, 2021 10:27 Asia/Tashkent
РФ Мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу сўзлаган нутқида Россияда сунъий интеллектга эга бўлган жанговар роботларни ишлаб чиқариш бошланганини маълум қилди.
ИРНА пахборот агентлигига кўра Сергей Шойгу Россияда ўтказилган илмий йиғилиш чоғида, мамлакатда мустақил равишда жанг олиб бориши мумкин бўлган роботларни оммавий равишда ишлаб чиқраилаётганига тўхталиб, Россия Федерациясида "ертанги кун қуроллари"ни яратиш бўйича катта иш олиб борилмоқда, деб қўшимча қилди.
Роботлар ҳарбий тиббиётда - одамларни жанг майдонидан эвакуация қилиш учун ишлатилади деб айтди Шойгу.
Айни пайтда Россиянинг бир нечта мудофаа корхоналари бирданига армия учун жанговар роботлар тайёрламоқда.