Эрон ва Россия қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида ҳамкорлик қилишади
(last modified Fri, 04 Jun 2021 11:05:44 GMT )
июн 04, 2021 16:05 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Россия қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида ҳамкорлик қилишади
    Эрон ва Россия қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида ҳамкорлик қилишади

Эрон энергетика вазири Россгидро компанияси бош директори билан учрашувида, Россия молиялиштириш шарти билан қайта тикланадиган энергия заминасида бу компания ҳамкорликларини мамнуият билан олқишлади.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Эроннинг Энергетика вазири Ризо Ардакониён, қайта тикланадиган энергия соҳасида фаол иш олиб борувчи Росгидро компанияси бош директори  Виктор Хаморин билан учрашди.

Арадакониён бу учрашувда  Россия томонидан молиялиштирилиши шарти билан геотермол ва қайта тикланадиган энергия соҳасидаги қўшма лойиҳаларни ижро этишни олқишлади.

Бундан ташқари бу соҳада Эрон ва Россия  ҳамкорликларни кенгайириш юзасидан томонлар фикр алмашдилар.

Эслатиб ўтамиз,  Санкт-Петербургда Эрон энергетика вазири  ва Россия иқтисодий ҳамкорлик қўшма комиссияси раҳбари 24-чи Халқаро иқтисодий йиғилишда қатнашишмоқда.

 

Ёрлиқ