НАТО раҳбари Байден билан учрашувидан кейин Хитойга қарши баёнот берди
НАТО Бош котиби Оқ уйда АҚШ президенти билан учрашганидан кейин мухбирлар билан суҳбатида, Хитой Ғарб иттифоқчиларининг умумий қадриятларига ишонмаслигини таъкидлади.
Reuters хабарига кўра, НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг кеча АҚШ президенти Жо Байден билан учрашиб кейин мухбирлар билан суҳбатлашди.
Йенс Столтенберг шунингдек Оқ уй журналистларига Хитой ҳукумат раҳбарлари бизнинг қадриятларимизга ишонишмайди ва улар билан ўзаро фикр алмашмайди деб иддао қилди.
НАТО раҳбари Байденнинг Россияга нисбатан позициясини ҳам таъкидлаб, НАТО АҚШ президентининг Россияга муносабати, шу жумладан Женевада АҚШ ва Россия президентлари учрашуви режалаштирилганига рози деб изоҳлади.
Эслатиб ўтамиз, 16 июнь куни Байден Женевада Россия президенти Владимир Путин билан учрашиши айтилади.