Эрдуған ва Илҳом Алиев қўшма баёнот имзоладилар
Туркия ва Озарбойжон республикаси президентлари Шуша шаҳрида ўзаро иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги декларацияни имзолашди.
Кеча Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғнинг Шуша шаҳрида Ражаб Тоийб Эрдуған билан учрашувини муҳим ва тарихий деб баҳолади.
Озарбойжон республикаси президенти имзоланган ҳужжатлар келажакка оид сиёстамизни белгиллаб беради ва икки томонлама муносабатларнинг барча жиҳатларини, айниқса мудофаа саноати ва ўзаро ҳарбий ёрдам соҳасини қамраб олади ва бу шуни кўрсатадики биз доимо бирга бўламиз ва бир -биримизнинг хавфсизлигимизни қўллаб- қувватлаймиз деб таъкидлади.
Илҳом Алиев минтақада транспорт алоқаларини ўрнатишни биргаликда имзоланган ҳужжатнинг муҳим қоидаларидан бири сифатида тавсифлади.
Туркия президенти ҳам ўтган йилги 44 кунлик уруш Тоғли Қорабоғдаги азоб-уқубатларини тугатганини иддао қлиб, биз шунга ўхшаш фожианинг такрорланишига йўл қўймаслик учун барча имкониятларни ишга соламиз ва барчани Озарбойжон республикасининг ғалабасини тан олишга ва аватюристикҳаракатларнеи четга суришга чақирамиз деб таъкидлади.
Эрдуған ўз сўзларида, биз Арманистонни 6 мамлакат яъне Туркия, Озарбойжон республикаси, Россия, Эрон, Грузия ва Арманистон ўзанида минтақавий ривожланишда иштирок этишга таклиф этамиз деб қўшимча қилди.
Туркия президенти мамлакатнинг Арманистон билан муносабатларини нормаллаштириш учун зарур чораларни кўришга тайёрлигшини билдирди.