Боку ва Ереван бир-бирини оташкесимни бузишда айблашмоқда
Озарбойжон республикаси ва Арманистон бир-бирини чегара чизиғида ўт очишни тўхтатиш қоидаларини бузганликда ва томонларнинг нишонларига ўқ отганликда айблашди.
Озарбойжон Мудофаа вазирлиги ўз баёниясида, Арманистон қуролли кучлари бўлинмалари ушбу мамлакат ва Вардниз вилояти яқинидаги айрим қишлоқларнинг позицияларини ўққа тутдилар.
Озарбойжон республикаси Мудофаа вазирлиги шунингдек, отишмалар ҳеч қандай қурбонларга олиб келмаган ва чегара ҳудудларида вазият ҳозир тинч экалигини маълум қилди.
Арманистон Мудофаа вазирлиги ҳам ўз баёнотида, ўз кучлари Озарбойжон республикаси армиясининг поизцияларига ўқ узмаганлигини таъкидлаб, арман қўшинларига вақт -вақти билан ўқ узган Боку кучлари эди деб аниқлик киритди.
Шанба куни Озарбойжон республикаси Мудофаа вазирлиги ҳам минтақада миналаштирилган майдонларни топиш бўйича операция давомида улар Арманистон кучлари ҳатто дарахтларга миналар ўрнатлганлигини аниқлади деб эълон қилди.