Арманистон ва Озарбойжон республикасидаги отишмада 3 нафар ҳалок бўлди
(last modified Thu, 15 Jul 2021 05:59:54 GMT )
июл 15, 2021 10:59 Asia/Tashkent
  • Арманистон ва Озарбойжон республикасидаги отишмада 3 нафар ҳалок бўлди
    Арманистон ва Озарбойжон республикасидаги отишмада 3 нафар ҳалок бўлди

Арманистон ОАВ-и кечанги хабарида, икки мамлакат чегарасида кеча юз берган тўқнашувларда бу мамлакатнинг бир ҳарбийси ва икки озарбойжонлик ҳарбийлар ҳалок бўлганини маълум этдилар.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Арманистон ОАВ  шунингдек Озарбойжон респубилкаси ҳарбий кучлари  Армнистон чегарасида муҳандислик ускуналардан фойдаланиб айрим барьерларни қуршга уриндилар деб эълон қилишди.

Арманистон ОАВ нинг хабар қилишича,  Боку давлат ҳарбийлари ҳаракатларини олдини олиш учун арман кучларининиг позиция тутиши ортидан икки томон ҳарбийлари ўртасида тўқнашувлар юз берди ва натижада Арманистон армиясининг  1 ҳарбийси ва Озарбойжон республикаси ҳарбийларидан икки нафари  ҳалок бўлди.

Олдинроқ Озарбойжон республикаси мудофаа вазирлиги ҳам бу тўқнашувларда  яна бир киши жароҳатланган ва бу минтақа Боку армияси назорати остидадир деб эълон қилди.

Озарбойжон республикаси ва Арманистон ўртасидаги 2020 йил 27 сентярида тўқнашувлар юз берди . Бу тўқанашувларда ҳам ўша йилнинг ноябрида  Россия воситачилиги билан якунланди. Аммо ҳар икки давлат бир бирини  оташкесимни бузишда айблашмоқда.

 

Ёрлиқ