Афғонистонлик расмийси: ИШИД террорчилари Марказий Осиё чегараларида фаоллашган
https://parstoday.ir/uz/news/world-i64048-Афғонистонлик_расмийси_ИШИД_террорчилари_Марказий_Осиё_чегараларида_фаоллашган
Афғонистон Олий миллий кенгаши аъзоси ва Бадахшон вилоятининг собиқ вакили бу мамлакатнинг Тожикистон билан чегарадош ҳудудида ИШИД террорчилари борлигидан ташвиш билдирди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
июл 31, 2021 14:20 Asia/Tashkent
  • Афғонистонлик расмийси: ИШИД террорчилари Марказий Осиё чегараларида фаоллашган
    Афғонистонлик расмийси: ИШИД террорчилари Марказий Осиё чегараларида фаоллашган

Афғонистон Олий миллий кенгаши аъзоси ва Бадахшон вилоятининг собиқ вакили бу мамлакатнинг Тожикистон билан чегарадош ҳудудида ИШИД террорчилари борлигидан ташвиш билдирди.

Афғонистоннинг Шафақно ахборот агентлигига кўра, Афғонистон Олий милий кенгаши аъзоси Фавзия Куфий ўз сўзларида,  ИШИД террорчи гуруҳи жангарилари бу мамлакатнинг Тожикистон билан чегарасидаги Бадахшон вилоятида фаолашган деб таъкидлади.

Куфий шунингдек ИШИДнинг бир қанча хорижий жангарилари минтақада оила аъзолари билан Сурия ва Ливиядан келган деб қўшимча қилди.

Бадахшон вилояти собиқ вакили  агар Бадахшонда  хорижий ИШИДчиларнинг ҳаракатлари давом этса,  мамлакатдаги вазият ёмонлашишини қўшмча қилди.

Афғонистон расмийлари  Толибон кучларининг Покистон чегарасидан Афғонистонга киришини ҳам танқид қилди.

Толибон  гуруҳи сўнгги ҳужумларида  Афғонистоннинг катта қисмини ўз назорати остига олган.