Россия ҳукумати Россия расмийлари ва ўқитувчиларига хорижий мессенжерлардан фойдаланишни тақиқлайди
Россия ҳукумати Россия расмийлари ва ўқитувчиларига хорижий мессенжерлардан фойдаланишни тақиқлайди
Россиянинг "Коммерсант" газетаси душанба куни ўз мақоласида ёзишича, Россия Рақамли ривожланиш ва телекоммуникациялар вазирлиги қонун лойиҳасини тайёрлаб, уни Россия ҳукуматига топширди. Унга кўра рус ўқитувчилари ва университет профессор -ўқитувчилари ҳамда амалдорлар келаси йилдан бошлаб фақат рус мессенжекларидан фойдаланишлари мумкин.
Айни пайтда, Россия давлат идораларининг хорижий мессенжерлар тизимига қарамлиги масаласи Россия ҳукуматининг янги хавотирларини келтириб чиқарган.
Бу масала, айниқса, 2020 йил охирида, Microsoft ўз хизмат пакетини Москва Бауман Техник Университетига сотишдан бош тортганида, янада кескинлашди. Коронавирус карантини даврида Россияда талабаларни виртуал ўқитиш учун кенг қўлланиладиган Zoom компанияси бир неча ой олдин Россия ва Ҳамдўстликнинг бир қатор мамлакатларига хизмат пакетини тўхтатишини эълон қилди.