Ғазни шаҳри ҳам Толибоннинг қӯлига ӯтди
(last modified Thu, 12 Aug 2021 13:38:44 GMT )
август 12, 2021 18:38 Asia/Tashkent
  • Ғазни шаҳри ҳам Толибоннинг қӯлига ӯтди

 Толибон Афғонистоннинг Ғазни вилояти марказини эгаллади.

Толибон вакилининг айтишича, гуруҳ бугун  губернаторлик идораси, полиция қароргоҳи, Ғазни қамоқхонаси ва бошқа бир қанча ҳукумат биноларини эгаллаб олган.
Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг қўшимча қилишича, Толибон ва афғон кучлари ўртасидаги тўқнашувда бир қатор хавфсизлик кучлари ўлдирилган, баъзилари таслим бўлган.
Ғазни шаҳри бир неча ҳафтадан буён Толибоннинг кучли ҳужумлари нишони эди.
Агар Ғазни вилояти марказининг қулаши тасдиқланса, бу Афғонистоннинг ўтган ҳафта Толибон қўлига ўтган тўққизинчи вилоят маркази бўлади.