Туркманистон, Ўзбекистон ва Россия вакиллари Қатарда Толибон билан музокара ўтказмоқда
Туркманистон, Ўзбекистон ва Россия вакиллари Қатарда Толибон вакили билан учрашиб, Афғонистондаги сўнгги вазиятни муҳокама қилишди.
Дари радиосининг хабар беришича, Толибон матбуот котиби Забиҳулла Мужоҳиднинг айтишича, Толибон раҳбари Мулла Абдул Ғани Бародар Қатарда, Туркманистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Вафо Хӯжаев ва Ўзбекистон Президентининг Афғонистон ишлари бӯйича вакили Исматулла Иргашов билан биргаликда Афғонистоннинг кейинги вазиятини муҳокама қилишган.
Толибон матбуот котиби Суҳайл Шоҳин ҳам твиттерда Мулла Абдул Ғани Бародар Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов билан гаплашганини ёзди.
Марказий Осиё ва Россия расмийларининг Толибон билан музокаралари кейинги кунларда сезиларли равишда илгарилаган бу гуруҳ ҳозир Афғонистоннинг катта қисмини назорат қилиб турган бир пайтга тӯғри келмоқда. Хавотирларни бартараф этиш учун Толибон Афғонлараро тинчлик музокараларини давом эттиришга чақириб, мулоқотни Афғонистон тинчлигининг ягона ечими деб атамоқда.