Пашинян Озарбайжон Республикасини Тоғли Қорабоғда сулҳни бузишда давом этаётгани учун танқид қилди
(last modified Sat, 14 Aug 2021 08:36:13 GMT )
август 14, 2021 13:36 Asia/Tashkent
  • Пашинян Озарбайжон Республикасини Тоғли Қорабоғда сулҳни бузишда давом этаётгани учун танқид қилди

Арманистон Бош вазири Тоғли Қорабоғ тинчлик битимини бузган томонни  фақат халқаро инспекторлар иштирокида аниқлаш мумкин, деб айтди.

"Оташкесим бузувчисини аниқлаш минтақа барқарорлиги учун муҳим ва бунинг учун халқаро кузатувчиларнинг иштироки шарт", - деди Никол Пашинян.

Арманистон бош вазирининг қўшимча қилишича, агар халқаро кузатувчилар бу борада қарор қабул қила олмаса, уни Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига топшириш керак.

Арманистон бош вазири таъкидлаганидек, Ереван зўравонликни ва минтақада ҳар қандай кескинликни яратишни тўхтатишга рози эканлигини олдиндан эълон қилган.

2020 йилнинг 27 сентябрида бошланиб, ноябр ойида Россия воситачилиги билан тугаган Озарбайжон Республикаси ва Арманистон ўртасидаги баҳсли Тоғли Қорабоғ минтақасида бўлиб ўтган тўқнашувлардан сўнг, икки давлат бир-бирини бир неча бор сулҳни бузишда айблаб келади.

Арманистон ва Озарбайжон Республикаси ўртасида 2020 йил 9 ноябрда имзоланган тинчлик битимига кўра, Тоғли Қорабоққа қарашли ҳудудлар Озарбайжон Республикасига топширилди.

Ёрлиқ