Трамп Афғонистондаги инқироз туфайли Байденни истеъфога чиқишини сўради
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Афғонистондаги инқироз туфайли АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байденни истеъфога чиқишини сўради.
Ҳил интернет сайтининг хабар қилишича, унинг президентлиги даврасида АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбийларни чиқариш лойиҳаси тузилган Трамп тарқатган баёнотида, Жо Байденни Афғонистонда амалга оширган ишлари АҚШ тарихидаги энг катта мағлубиятлардан бири бўлди деб айтди.
Дональд Трамп ўз сўзларида Байденни шармандалик билан ўз постини тарк этишини вақти келган. Бу катта муаммо бўлмаслиги керак, чунки у аввалдан ҳам қонуний равишда сайланмаганди деб таъкидлади.
АҚШнинг собиқ президенти шунингдек Толибон гуруҳини АҚШнинг Кобулдаги элчихонаси томида ўз байроғиниўрнатиши қанчалик уятли ва шармандали бўларди. Бу заифлик, қобилиятсизлик ва тўлиқ стратегик номутаносиблик орқали юзага келан мувафаққиятсизликдан ўзга нарса эмас деб қўшимча қилди.
Трамп давлатининг фанат ТИВ раҳбари Майк Помпео ҳам телевиденияга берган интервьюсида, Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини чиқаришни режалаштирганди ва Толибон ҳокимиятни эгаллашига йўл қўймасди деб иддао қилди.