Россия давлати Толибон билан музокараларини конструктив деб атади
Россиянинг Афғонистондаги элчси, Толибон вакиллари билан учашди ва бу гуруҳ билан музокаралар натижаларини конструктив деб баҳолади.
Кеча Россиянинг Кобулдаги элчиси Дмитрий Жирнов Россия 24 телеканали билан суҳбатда Толибон гуруҳи вавиллари билан учрашганига тўхталиб, Толибон гуруҳининг етакичлари билан Кобул шаҳрида учрашув бўлиб ўтди ва учрашувнинг натижалари констурктив эди деб изоҳлади.
Россиянинг Кобулдаги элчиси ўз сўзларида, Толибон гуруҳи вакиллари Россияга нисбатан жуда дўстона муносаюатларда эканликларини ва Кобулдаги россиялик дипломатларнинг хавфсизлигини таъминлаётганини айтишган.
Жирнов шунингдек Толибон томонидан этник тозалаш ёки мухолифларни қатл этилиши аломатлари йўқ деб қўшимча қилди.
Россия президентининг Афғонистон ишлари бўйича вакили Замир Кобулов ҳам Москва давлат ҳали ҳам Толибон ҳаракатини /Россияда тақиқланган ташкилот/ Афғонистондаги қонуний ҳокимият сифатида тан олишга шошмайди деб айтганди.