Патрушев: Россия Афғонистонга қўшин юбориш ниятида эмас
(last modified Thu, 19 Aug 2021 12:36:28 GMT )
август 19, 2021 17:36 Asia/Tashkent
  • Патрушев: Россия Афғонистонга қўшин юбориш ниятида эмас
    Патрушев: Россия Афғонистонга қўшин юбориш ниятида эмас

Россия хавфсизлик кенгаши котиби ўз сўзларида, Москва ҳукумати Афғонистонга қўшин юбориш ниятида эмаслиги ва асосий эътиборини сиёсий ҳаракатларга қаратганини билдирди.

Россия хавфсизлик котиби Николай Патрушев ўз сўзларида,  Афғонистода АҚШ ва НАТОнинг бузғунчи ҳаракатлари ва хатоликларига тўхталиб,  Афғонистонга қўшин юбориш учун ҳеч қандай ҳожат йўқ ва Россия давлати  минтақа мамлакатлари , жумладан Хитой, Эрон, Ҳиндистон ва Покистон мамлакталарининг ёрдами билан Афғонистондаги муаммоларниҳал этиш учун сиёсий ҳаракатларини давом эттиради деб қўшимча қилди.

Патрушевга кўра,  ушбу мақсаларга эришиш учун  эндиликда  Афғонистон хусусидаги  Москва музокараларининг комбинацияси мавжуд. Бундан ташқари БМТнинг Афғонистон муаммоларига ечим топиш учун халқаро ҳаракатларига тутган ўрни асосий ҳисобланади.

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби шунингдек  Афғонистон ҳудудларини жуда тез равишда Толибон қўлига ўтганига ҳам ишора қилиб,  муаммоларнинг бир қисми, АҚШ, Британия ва НАТО разветка хизматларининг ҳатти -ҳаракатларига бориб тақалади ва улар кўп эҳтимоллар билан маълумотларни тўғри таҳлил қила олмаганн деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ