Сергей Лавров: Россия Афғонистонда миллий музокараларни бошланишини истайди
Россия ТИВ раҳбари ўз сўзларида Москва давлати Афғонистонда барча томонлар иштирокида зудлик билан миллий музокаралар бошланишини хохлайди деб таъкидлади.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров кеча Афғонистонда умумий тинчлик ва ярашувга эришиш мақсадида бу мамлакатда миллий музокараларни бошлаш зарурлигини таъкидлаб, Москва Афғонистон бўйича музокараларни қайта бошлаш учун музокарага мезбонлик қилишга тайёрлигига тўхталиб, аммо ҳозирча аниқ таклиф билдирилмаган.
Лавров ўз сўзларида Россия Толибон гуруҳининг Афғонистондаги бошқа партиялар билан музокарага тайёрлиги ҳақидаги хабарни олқишлайди деб қўшимча қилди.
Лавров шунингдек, Россия давлати Толибон ва Афғонистондаги бошқа гуруҳлари билан музокаралар ўтказиш учун ҳар томонлама ёрдам беришга ҳаракат қилмоқда деб қўшимча қилди.
Ўтган йили икки маротаба Россия пойтахти Москвада икки марта Афғонистон миллий музокаралар бўлиб ўтган.