Афғонистоннинг Бағлон вилоятида Толибон ва халқ кучлари ўртасидаги тўқнашувлар давом этмоқда
Афғонистон шимолидаги Бағлон виляотининг айрим туманларида, Толибон ва бу гуруҳга мухолиф бўлган халқ кучлари ўртасидаги тўқнашувлар ҳамон давом этмоқда.
Бағлон вилояти кенгаши аъзоси бу ҳақда ҳанузгача бу вилоятнинг Пули Хумрий яқинидаги Бану, Андароб туманларида Толибон ва бу гуруҳга қарши чиққан мухолифлар ўртасидаги тўқнашувларни давом этаётганини тасдиқлади.
Бағлон виляот кенгаши аъзоси Фирузиддин Аймоқ ўз сўзларида, Толибон гуруҳини кенгаши ҳужумлари халқ кучлари қаршиликига учради ва бу гуруҳ Бану ва Деҳ Салоҳ туманларидан орқага сурилди дея изоҳади.
Аймоқ шунингдек Андароб туманида хавфсизлик ва гуманитар вазият оғирлигича қолмоқда ва кўп яшовчилар шаҳарни тарк этишган деб қўшимча қилди.
Хабарларга кўра, Андароб туманидаги халқ ҳаракат кучлари Панжшердаги қаршилик кучлари томонидан бошқарилади.
Толибон гуруҳи эса бу ҳақда ҳеч қандай изоҳ бегани йўқ.