Россия ўз фуқаролари ва бошқа давлатлар жумладан Ўзбекистон фуқароларини Афғонистондан эвакуация қилади
(last modified Wed, 25 Aug 2021 09:33:06 GMT )
август 25, 2021 14:33 Asia/Tashkent
  • Россия ўз фуқаролари ва бошқа давлатлар жумладан Ўзбекистон фуқароларини Афғонистондан эвакуация қилади
    Россия ўз фуқаролари ва бошқа давлатлар жумладан Ўзбекистон фуқароларини Афғонистондан эвакуация қилади

Россия Мудофаа вазирлиги мамлакат президенти Владимир Путиннинг кўрсатмасига биноан Афғонистондаги 500 дан ортиқ Россия, ОДКБ (Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти) ва Украина фуқароларини эвакуация қилишини маълум қилди.

Дарё сайтига кўра, ушбу операцияни амалга оширишда ҳарбий транспорт авиациясининг тўртта самолётидан фойдаланилади.

«25 август куни Россия президенти Владимир Путиннинг мудофаа вазири Сергей Шойгуга берган кўрсатмасига биноан Афғонистон ҳудудидаги Россия, ОДКБга аъзо-давлатлар (Беларусь, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон) ва Украинанинг 500 дан ортиқ фуқароларини ҳарбий транспорт авиацияси самолётлари ёрдамида эвакуация қилиш ташкиллаштирилади», — дейилади хабарда.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти аъзоси ҳисобланмайди. Ўтган вақт давомида Ўзбекистон ОДКБ таркибидан икки марта чиқиб кетган — дастлаб 1999 йил 2 апрелида (Грузия ва Озарбайжон билан бирга), кейин 2012 йил 28 июнида (ташкилотга 2006 йил августида қайта қўшилган). Ташқи ишлар вазирлигининг 2012 йил июнидаги баёнотида шартномадан чиқишнинг аниқ сабаб ва омиллари ташкилот котибиятига маълум қилингани айтилган эди.

Ёрлиқ