Афғонистондан турк қўшинларини чиқарилиши бошланди
Туркия Мудофаа вазирлиги бу мамлакат қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиши бошлаганини хабар қилди.
Туркия Мудофаа вазирлиги тарқатган маълумотида, қарор мавжуд вазиятни баҳолаб тули алоқаларни кузатилганидан сўнг қабул қилинган деб қўшимча қилди.
Бу вазирлик шунингдек Туркия армияси 2002 йилдан буён Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлашш йўлида икки томонлама келишуви, БМТ ва НАТО миссияси доирасида миссиясини бажармоқда ва ўтган 6 йилда Кобул аэропортини ҳимоя қилиши билан яхши ниятини кўрсатган деб изоҳлади.
Туркия Мудофаа вазирлиги ўз маълумотларида ҳозиргача Афғонистондан 1129 турк фуқароси бир қанча ҳарбий самолётлар орқали эвакуация қилингани таъкидлади.
Шунингдек Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған бу мамлакат элчилари тўпламида сзлаган нутқида, Афғонистонда жамъиятнинг барча қатламларини акс эттирувчи инклюзив ҳукумат тузилиши керак. Биз Толибон раҳбарларининг хабарини эҳтиёткорлик билан баҳолаймиз. Албатта келажакда Толибларнинг сўзлари эмас балки амаллари муҳим рол ўйнайди деб аниқлик киритди.