август 31, 2021 12:17 Asia/Tashkent

АҚШ қўшинларини Афғонистондан тўлиқ чиқарилганидан сўнг, Кобул шаҳри аэропортида Толибон кучлари жойлаштирилди.

Толибон аъзолари  АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чқииш жараёнини тугаганидан мамнунлигини билдириш учун ҳавога қараб ўқ уздилар.

 Толибон раҳбарларидан бири Анас Ҳаққоний  20 йиллик босқинчиликдан кейин АҚШ қўшинларини Афғонистоннни тарк этганидан кейин,  Твиттер саҳифасида  биз яна бир бор ғалаба қилдик ва  тарих яратдик деб ёзди.

Бошқа хабарга кўра, Толибон наттоғи,  Афғонистон фуқароларидан ҳеч бири мамлакатни тарк этмаслиги керак, чунки уларнинг ҳеч бири муаммога дуч келмаган деб иддао қилди.

Толибон наттоғи Забеҳуллоҳ Мужоҳид Япоиня телеканалларидан бирига берган интервьюсида,  ҳеч бир кишига зарар етказмасликка ишонишини таъкидлаб,  биз Афғонистон халқини келажакка умид билан қарашлари учун ўзимининг янги позиция ва чеҳрамизни кўрсатамиз деб даъво қилди.

У ўз сўзларида,  АҚШ ҳатти -ҳаракталарини танқид қилиб,  Вашиннтон  Афғонистон ҳудудларига ҳарбий ҳужумлар уюштириш ҳаққига эга эмас деб эълон қилди.

 

Ёрлиқ