Аҳмад Масъуд: Афғонистонда толибларга қарши курашни давом эттирамиз
(last modified Sat, 04 Sep 2021 06:34:10 GMT )
сентябр 04, 2021 11:34 Asia/Tashkent
  • Аҳмад Масъуд: Афғонистонда толибларга қарши курашни давом эттирамиз
    Аҳмад Масъуд: Афғонистонда толибларга қарши курашни давом эттирамиз

Афғонистондаги Толибонга қарши мухолифат лидери Аҳмад Масъуд Толибонга қарши курашни давом эттиришни кучайтиришга чақирди.

Афғонистон миллий қаҳрамони Аҳмадшоҳ Масъуднинг ўғли Аҳмад Масъуд  ўз сўзларида,  биз Худо, озодлик ва адолат учун курашдан ҳеч қачон воз кечмаймиз деб эълон қилди.

Аҳмад Масъуд шунингдек Афғонистон халқи фаровон, эркин ва мустақил Афғонистон қурилмагунича курашни давом эттиради деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз Афғонистондаги Панжшер вилояти Толибон назоратига ўтмаган ягона вилоятдир.

Панжшер вилояти атрофида Толиблар ва Аҳмад Масъуд бошчилигидаги мухолифат ва қаршилик кучлари ўртасида жанглар давм этмоқда ва ҳар икки томон мувафақиятларга эришганини иддао қилмоқда.

Толибон гуруҳига қарши  мухолифат кучларининг наттоғи Фаҳим Даштий  кеча жума куни тўқнашувларда  450 толибни ўлдирилгани ва  бу гуруҳнинг 130  аъзосини  қўлга олинганини эълон қилди.

Фаҳим Даштий  Толибон аъзоларини Панжшер вилоятидан чекинишга мажбур бўлагинин ҳам маълум қилди.

Бу орада Толибон гуруҳи наттоғи Забеҳулоҳ Мужоҳид Панжшер вилоятиниг 20 фоиз ҳудудларини бу гуруҳ жангарилари томонидан эгаллаб олинганини иддао қилиб, бизнинг кучларимиз бу вилоят марказига қараб ҳаракат қилмоқда деб айтди.

 

 

Ёрлиқ