Панжшерда Толибон ва қаршилик кучлари ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда
(last modified Sun, 05 Sep 2021 09:46:23 GMT )
сентябр 05, 2021 14:46 Asia/Tashkent
  • Панжшерда Толибон ва қаршилик кучлари ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда
    Панжшерда Толибон ва қаршилик кучлари ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда

Афғонистоннинг Панжшер водийсида толиблар ва толибларга қарши кучлар ўртасида оғир тўқнашувлар давом этмоқда.

Панжшердаги қаршилик ҳаракати наттоғи Фаҳим Даштий Панжшер вилоятида,Толибон гуруҳининг  600 га яқин жангарсини ўлдирилгани ва Толибоннинг бир қанча ҳарбий техникаси ҳам фронт кучлари қўлига ўтанини маълум қилди.

Қаршилик гуруҳи шунингдек,  Толибоннинг Каписо ва Панжшер чегарасидаги Дарбанд минтақаларига қилган ҳужумларини қайтаришган.

Толибон гуруҳ жангарилари Каписо ва Панжшер чегарасидаги Дарбанд баланлигига етиб келгани лекин уларнинг ҳужуми қайтарилганини қўшимча қилди Фаҳим Даштий.

 Афғонистон халқи қалъасини ҳимоя қилишни давом эттирамиз деб таъкидлади Даштий. 

Панжшердаги қаршилик ҳаракати шунингдек Панжер вилоятида  1000 нафар толибон жангариларини қўлга олинганини хабар қилди.

Толибон гуруҳи наттоғи Қори Юсуф Аҳмадий кеча Панжшер водийсидаги тўқнашувларни тасдиқлаб,  

агар қуролли мухолифат Панжшер водийсида жангни тўхтатса, Толибон минтақага ва унинг жангчиларига бошқа афғонлар каби муносабатда бўлади деб иддао қилди.

 

Ёрлиқ