Покистон ҳарбий дронлари Панжшер водийсига зарбалар бермоқда
(last modified Mon, 06 Sep 2021 05:21:49 GMT )
сентябр 06, 2021 10:21 Asia/Tashkent
  • Покистон ҳарбий дронлари Панжшер водийсига зарбалар бермоқда
    Покистон ҳарбий дронлари Панжшер водийсига зарбалар бермоқда

Ахборот манбалари Покистон учувчисиз учоқлари Панжшер водийсига зарба бераётганини хабар қилишмоқда.

Спутник сайтининг хабар қилишича, Панжшер қаршилик фронтига алоқадор икки манба  Покистон ҳарбий дронлари ҳужумида қаршилик кучлари матбуот котиби Фаҳим Даштий ва генерал Вадудни шаҳид бўлгании тасдиқлашган.

Манбаларга биноан Панжшер вилоятида бўлиб ўтгаг сўнги жангда бу минтақа билан тиниш ва ҳудуднинг харитасига эга  Покистон махсус кучлари қаршилик истеҳкомларига ҳужум қилган.

Спутник ҳам Покистон разветка кучларининг Панжерга ҳужум қилганини тасдиқлаб, Панжшер операцияи Кобулдаги Покистон разветка хизмати бошқармаси  (ISI)  бошлиғи генерал Файз Ҳамид иштирокида ва бошчилигида ўтказилмоқда деб таъкидлади.

Айрим ижтимой тармоқлар Афғонистоннинг собиқ парламентидаги Самангон вакили  Зиё Ориёнажодга таяниб,  Покистон учувчисиз учоқларини Панжерга ҳужум қилаётганини  маълум этиб,  Панжшер "ақлли" бомба ёрдамида Покистон ҳарбий ҳаво кучларини учувчисиз учоқлари томонидан бомбардимон қилинган деб ёздилар.

 Хабарга асосан  Фаҳим Даштий ва генерал Вадудни  Панжшерда ҳалок бўлганларини Аҳмад Масъудга яқин манбалар ҳам тасдиқлашган.

Фаҳим Даштий