Аҳмад Масъуд бутун афғонистонликларни Толибонга қарши қўзғолонга чақирди
Панжшер қаршилик кучлари раҳбари Аҳмад Масъуд овозли мурожаатида Афғонистоннинг ҳар бир бурчагида Толибонга қраши қўзғолон кўтаришга чақирди.
Ўзининг расмий интернет саҳифасида, тарқатган ушбу мурожаатида, шунингдек биз Толибон гуруҳини урушни тўхтатишга ва келишмовчиликларни мулоқот йўли билан ҳал қилишга чақирдик, аммо Толибон гуруҳи диний уламолар қарорига қарши Панжшер қаршилик фронти эълон қилинганидан кейин бор кучи билан ҳужум қилмоқда ва бу гуруҳ динга, бирликка ва уламолар қарорига ишонмайдиган юзини яққол кўрсатди деб таъкидлади.
Аҳмад Масъуд Толибонни ва унинг хавфли ғояларини ўзгармаганини баён этиб, Халқаро ҳамжамият ва қўшни давлатлар Афғонистонда содир этилаётган жиноятлар ҳақида сукут сақламаслиги зарурлиги ва афғон халқининг кўзлари уларнинг ҳатти -ҳаракатида деб маълум қилди.
Панжшер фронти етакчиси сўзларининг бошқа қисмида қаршилик кучларини Панжшер вилоятини турли минтақаларида эканлиги ва толибларга қарши курашда давом этаётгани ва яқин орада Панжшер фронтининг янги наттоғи эълон қилинишини эълон қилди.
Толибон наттоғи Забеҳулоҳ Мужоҳид Афғонистон халқининг ҳимоятлари билан мамалакатда тўлиқ хавфсизлик учун қилинган сўнгги ҳаракатлар ўз самарасини бергани ва Панжшер вилояти толиблар тўлиқ назоратида эканлигини даъво қилди.