Боку давлати Москвани огоҳлантирди
Озарбойжон республикаси мудофаа вазирлиги Россия давлатини чет эл машиналарига бу мамлакатга кириш учун лицензия бериши тўғрисида огоҳлантирди.
" Қафқоз ҳақиқатлари" ахборот сайтининг хабар қилишича, Озарбойжон республикаси Мудофаа вазирлиги тарқатган баёнотида, чет эл машиналар ва автомобилларининг бу мамлакатга ноқонуний кириши Арманистон билан тузилган тинчлик битимини бузади ва уларни олдини олиш керак деб эълон қлди.
Баёнотда келтирилишича, бошқа мамлакатларнинг ҳеч бир юридик шахслари ва идоралари ва уларнинг машиналари Озарбойжон республикаси билан келишмаган ҳолда бу мамлакат ҳудудларига кира олишмайди ва бундай ҳолатдар Озарбойжон республикаси қонунларини бузиш ҳисобланади.
Озарбойжон республикаси ва Арманистон кучлари 2020 йил 27 сентябрда Тоғли Қорабоғнинг баҳсли ҳудудида тўқнашдилар.
Россия, Арманистон ва Озарбойжон республикаси раҳбарларининг Тоғли Қорабоғдаги уруш тугаганлиги тўғрисидаги 3 томонлама қарорларни имзолашганидан 9 ой ўтгач, минтақада ва баъзи ҳудудларда кескин вазият ва сулҳнинг бузилиши давом этмоқда.