ИШИД террорчи гуруҳи Афғонистондаги сўнгги портлашлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олди
Кеча ИШИД террорчи гуруҳи шанба ва якшанба кунлари Афғонистонда юз берган портлашлар учун масъулиятни ўз зиммасига олди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, ИШИД террорчи гуруҳи тарқатган баёнотида шанба ва якшанба кунлари содир этилган портлашлар натижасида Тожикистон радикал гуруҳининг 35 нафардан ортиқ аъзосини ҳалок бўлгани ёки жароҳатланганини эълон қилди.
Толибон радикал гуруҳи матбуот котиби ҳам кеча TOLOnews телеканалига берган интервюьсида Афғонистоннинг Нангарҳор вилояти маркази Жалолобод шаҳрида толибларнинг машиналарини портлаганини тасдиқлади.
Шанба куни Жалолобод шаҳрида кетма-кет 3 портлаш содир бўлди ва натижада икки киши ҳалок бўлиб 19 киши жароҳатланди.
Ҳодиса гувоҳларига кўра, портлашлар бу шаҳарнинг 5 чи туманида содир бўлган ва бир неча аёллар ва болалар ҳам жароҳатланган.
Нангарҳор шифохонаси расмийлари эса жароҳатланган 21 кишини шифохонага олиб келингани ва 2 нафар жароҳати оғирлиги сабаб вафот этганини маълум қилишди.
Касалхона расмийлари шунингдек ярадорларнинг аксарияти Толибон гуруҳи аъзолари эканлигини таъкидлашган.
Гувоҳлар ҳам жароҳатланганлар орасидаа баъзи ўқувчилар ҳам борлиги ва болалар мактабга кетаётган пайтда бомба портлаганини маълум этдилар.