Толибон: Афғонистонда ИШИД етакчиси ўлдирилди
сентябр 26, 2021 12:04 Asia/Tashkent
Кеча Толибон гуруҳи Афғонистонда ИШИД террочи гуруҳининг етакчисини йўқ қилганини хабар қилди.
Ал-маёдин телеканалининг хабар қилишича, кеча Толибон гуруҳи Афғонистон ИШИД террорчи гуруҳи етакчиси Абу Умар Хурсонийни йўқ қилганини маълум қилди.
Толибон ҳаракатини Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаганидан бери ИШИД террорчи гуруҳи Кобул ва Нангарҳор шаҳарларида айрим ҳужумлар уюштирди ва охирги пайтда Нангарҳорда ҳужумларини кўпайтирди.
Сўнгги кунларда ИШИД такфирчиларнинг Нангаҳордаги ҳужуми оқибатида Толибон гуруҳи ва тинч аҳолидан ўнлаб нафар ўлдирилди ёки жароҳатланди. Толибон ИШИД уларга жиддий таҳдид эмаслиги ва тез орада бу террорчи гуруҳни тор- мор қилишини иддао қилмоқда.