Россия авиаташувчиларга қарши янги ракетасини синовдан ўтказди
Россия Мудофаа вазирлиги овоз тезлигидан 8 баравар юқори бўлган ва авиаташувчи кемаларнинг қотили сифатида танилган Циркон нмли гипертовушли ракетасини синовини эълон қилди.
Бугун Россия Мудофаа вазирлиги, бу мамлакат денгиз флоти биринчи марта гипертовушли Циркон ракетасини учирди.
Хабарга биноан, бу ракета Россиянинг Севередвинск атом сув ости кемаларда учирилди ва Барентз денгизида нишонга тегди.
Россия Мудофаа вазирлиги Циркон ракета синовини муваффақиятли деб атади.
Циркон ракетасининг сўнгги синови жорий йлнинг 20 - куни ўтказилганди ва ушбу қанотли ракета Россия шимолидаги Оқ денгизда жойлашган "Адмирал Горшков" кемасидан учирилди ва Барентз денгизидаги қуруқликдаги нишонга текканди.
Циркон гипертовушли ракета қаттиқ ёқилғи билан радардан қочиш қобилиятига эгадир, шунингдек 500 km масофадаги нишонларни йўқ қилиши ва бу масофани ҳатто 800 километргача ошириши мумкин.