Афғонистон бўйича махсус инсон ҳуқуқлари маърузачиси тайинланади
БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши Афғонистон бўйича махсус маърузачи тайинлашга рози бўлди.
ИРНА агентлигининг хабар беришича, Европа Иттифоқи БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши Бош ассамблеяси йиғилишида Афғонистонда инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачи тайинланишини талаб қиладиган резолюция лойиҳасини чиқарди.
Резолюцияга овоз беришда 28 давлат овоз берди, бештаси қарши овоз берди, жумладан Хитой, Россия ва Покистон, 14 давлат эса бетараф қолди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари Мишел Бачелет ҳозирда Афғонистондаги Инсон ҳуқуқлари кенгашининг махсус маърузачисидир.
Мишел Бачелет сайланганидан буён АҚШ бошчилигидаги Афғонистонда ўтказилган йигирма йиллик хорижий ҳарбий операциялари ва юз минглаб бегуноҳ одамларнинг ўлдирилиши жиноятлари ҳақида сукут сақлаб келади.