Россияда терактларни олдини олиш давом этмоқда
Россия федерал хавфсизлик хизмати -ФБР мамлакат жануби ғарбидаги Ставрополь минтақасида яна бир террорчилик ҳужумни олдини олганини маълум қилди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Россиянинг ФСБ ташкилоти тарқатган баёниясида бу ташкилот кучларини Ставрополь минтақасида транспорт объектарларидан бирини ясама бомба билан портламоқчи бўлган ИШИД террорчи гуруҳининг жангарларидан бирини терактни амалга оширишидан олдин кўлга олишганини эълон қилди.
Бу террорчи уйидан катта миқдордаги портловчи моддалар мусодара қилинган. Ўтган йиллар ичида Россияда ўнлаб террорчи қўлга олинган ва ё ки йўқ қилинган.
Россия федерацияси Сурия ҳукуматининг расмий даъватига асосан 2015 йилнинг ўрталаридан бошлаб бу мамлакат ҳарбий бўлинмаларини юборди ва ҳаво кучларидан фойдаланиб бу мамлакатдаги террорчилар позицияларини бомбардимон этиши билан суриялик ҳарбийларини қўллаб қувватлашди.
Шу сабабдан террорчилар Россияда теракт уюштиришга уриниб келишмоқда.