Толибон дунё мамлакатларини Афғонистондаги муваққат ҳукуматини расман тан олишга чақирмоқда
(last modified Sun, 31 Oct 2021 07:34:50 GMT )
октябр 31, 2021 12:34 Asia/Tashkent
  • Толибон ҳаракати дунё мамлакатларини Афғонистондаги муваққат ҳукуматини расман тан олишга чақирмоқда
    Толибон ҳаракати дунё мамлакатларини Афғонистондаги муваққат ҳукуматини расман тан олишга чақирмоқда

Толибон ҳаракати наттоғи Афғонистон муваққат ҳукуматини тан олиш учун барча -шарт-шароитлар яратилгани даъво қилиб, дунё мамлакатларини бу ҳукуматни тан олишга чақирди.

Ово ахборот агенлигининг хабар қилишича, Толибон ҳаракати наттоғи Забуҳеллоҳ Мужоҳид кеча  Кобулда бўлиб ўтган матбуот анжуманида,  Афғонистон муваққат давлатини расман тан олмаслик бу мамлакат ва минтақа учун келтириб чиқарадиган муаммоларга тўхталиб,  бу масалани яқин келажакда ҳал этилишига умид билдирди.

Мужоҳид  7 чи синфдан юқори бўлган қизларнинг мактабга бориши тақиқлангани ва ишлайдиган аёлларнинг ўз иш жойларига қайтиш ва бунинг Толибон гуруҳини тан олинишига таъсири ҳақидаги журналистнинг саволига жавобан, бу ички  масала ва бу  масалалар  Толибонни расман тан олинишига алоқаси йўқ аа  бу масалаларни кўтариш Афғонистон ички ишларига аралашиш ҳисобланади деб иддао қилди.

Бироқ дунё ва халқаро ҳамжамиятни  инклюзив ҳукуматни ташкил этиш, барча этник гуруҳлар хавфсизлигини таъминлаш,  болалар ва аёллар ҳуқуқларини тан олишни Толибон гуруҳини расман тан олиш учун эълон қилаётган шартларидир.

Шунингдек Россиянинг БМТдаги вакили Василий  Небензя  мухбилар билан суҳбатида  Толибон етакчиларига қарши бир томонлама санкциялар олиб ташланади аммо  Халқаро ҳамжамият Толибон муваққат ҳукумати ўз мажбуриятини бажараётганига ишонч ҳосил қилмагунича, Россия Афғонистон ҳукуматини тан олмайди деб маълум қилди.