Толибон ҳаракати собиқ афғонистонлик ҳарбийларни ИШИДга қўшилишини рад этмоқда
Толибон ҳаракати наттоғи ўринбосари Афғонистонинг собиқ аскарларини ИШИД террорчи гуруҳи сафига қўшилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Меҳр ахборот агентлигининг хабар қилишича бугун Толибон гуруҳи вакили ИШИД террорчи гуруҳи одамларнинг ўзига жалб қилиш потенсиалига эга эмас деб иддао қилди.
Толибон ҳаракати матбуот котиби ўринбосари Билол Каримий АҚШ ОАВларининг собиқ афғонистонлик хавфсизлик кучларининг ИШИДга қўшилгани ҳақидаги хабарларни ташвиқотдан ўзга нарса эмаслигини айтиб, ИШИД террорчи гуруҳи Афғонистонда қатъий позицияга эга эмас ва бирон ҳаракат қилганида Толибон томонидан албатта бостирилади деб адъвоқлди.
Бундан олдин АҚШнинг Вал стрит журнал газетаси Толибон таҳдидларига дуч келган Афғонистон армиясини собиқ аскарларидан бир гуруҳи ИШИД сафига қўшилиш учун рўйхатдан ўтгани ҳақида хабар бергади.
Мазкур ҳисоботда Афғонистон разветкаси ва АҚШ томонидан ўқитилгагн элита ҳарбий бўлинмаларининг айрим собиқ ходимларига ишора қилиб, эндиликда улар ўзларининг АҚШлик тарафдорлари томонидан ташлаб кетилагн ва Толибон томонидан овланмоқда деб эслатилади.