АҚШ электр тармоғига учувчисиз учоқларнинг эҳтимолий ҳужумлари ҳақида илк маълумотлар фош этилди
(last modified Mon, 08 Nov 2021 08:46:07 GMT )
ноябр 08, 2021 13:46 Asia/Tashkent
  • АҚШ электр тармоғига учувчисиз учоқларнинг эҳтимолий ҳужумлари ҳақида илк маълумотлар фош этилди
    АҚШ электр тармоғига учувчисиз учоқларнинг эҳтимолий ҳужумлари ҳақида илк маълумотлар фош этилди

АҚШ Ички хавфсизлик департаменти, 2020- йил июль ойида АҚШ электр тармоғига дронлар орқали илк ҳаво ҳужумини эълон қилди.

Спутник ахборот агентлигининг хабар қилишича,  АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги, Федерал полицияси ва  терроризмга қарши милилй маркази  учувучи учоқларининг  муҳим инфратузилмалари учун таҳдидлар хусусидаги маҳаллий, штат ва қонун ижрочилари расмийларининг огоҳлигини ошириш мақсадида  махсус бюллетни 28 октябрь куни нашр қилдилар.

Бюллетенга асосан  2020- йил июль ойида, Пенсилвания штатидаги электр станцияси яқинида ҳалокатга учраган дрон кўп эҳтимоллар билан энергия инфратузилмасини нишонга ооиш учун махсус ишлатилган.   

 ОАВда тарқатилган ҳисоботга биноан,  АҚШ расмийлари  подстанция яқинидаги томга қулаган дронни ким ёки нима бошқарганини ҳозиргача билмайдилар.

АҚШ Ички хавфсизлик вазирлигида  электр станцияси,  зарар миқдори ва нишонга олинган дрон тафсилотлари тўғрисида маълумот бермаган.

 

Ёрлиқ