Германия Толибон билан дипломатик алоқалар ўрнатишга ҳаракат қилмоқда
Германияда босиладиган газеталардан бири, Берлин давлатини шу кунларда Афғонистондаги Толибон гуруҳига нисбатан сиёсатини ўзгартиришни режалашираётганини хабар қилди.
Германияда босиладиган " Велт М Зентуг" газетасининг ёзишича, бу мамлакатнинг Афғонистондаги сўнгги элчиси Маркус Потсел тез орада Кобулга бориб Толибон ҳаракати билан дипломатик муносабатлар ўрнатиш масласини муҳокама қилишини режалаштирган.
Маркус Потсел немис қўшинларини ва унинг баъзи маҳаллий иттифоқчиларини Афғонистондан олиб чиқиб кетганидан бери Толибон ҳаракати билан доимий алоқада бўлган.
Бу қарор Толибон ҳаракатини Берлинга қилган талабига жавоб ёки Германиянинг бир томонлама қарори бўлгани ҳозиргача маълум эмас.
Толибон ҳаракати Афғонистон ҳокимиятини эгаллаб олганининг биринчи кунидан бугунгача Берлин билан дипломатик муносабатлар ўрнатишга тайёр эканлигини бир неча бор такрорлаган.
Толибон гуруҳи наттоғи Забеҳулоҳ Мужоҳид бу гуруҳни Кобулга кирганидан кейин, матбуот конференция чоғида Германия ҳукумати Афғонистонга ёрдам бериш ва мамлакатни қайта тиклаш борасида яхши тажрибага эга ва биз уларнинг ҳамкорлигини олқишлаймиз деб айтганди.