Толибон: Афғонистоннинг 70% ҳудудлари ИШИД аъзоларидан тозаланган
Афғонистон ҳокимиятини эгаллаб олган Толибон ҳаракати муваққат ҳукумати ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси ҳозирда бу мамлакатнинг 70 фоиз ҳудудини ИШИД террорчи гуруҳи жангариларидан тозаланганини таъкидлади.
Толибон ТИВ бошлиғи вазифасини бажарувчиси Амирхон Муттақий Толибон гуруҳини ИШИДга қарши амалиётларига тўхталиб, Афғонистоннинг қолган 30 фоиз ҳудудлари ҳам келажакда ИШИД аъзоларидан тозаланади деб айтди.
У сўзларининг бошқа қисмида ИШИД Афғонистонда жиддий таҳдид бўлмаганин даъво қилиб, ИШИД аъзолари ҳарбий кучга эга эмас, аммо террорчи гуруҳ учун ташвиқотлар давом этмоқда деб изоҳлади.
Кеча Толибон муваққат ҳукумати наттоғи Забеҳуллоҳ Мужоҳид Афғонистон ҳукуматини Толибон томонидан эгаллаб олинганидан кейин вужудга келгагн ўзгаришларга ишора қили, ўтган юз кун давомида муҳим ишлар бажарилди жумладан бутун мамлакатда хафсизлик ўрнатилди деб иддао қилди.
Толибон муваққат ҳукумат наттоғи бутун Афғонистонда тинчлик ва хавфсизликни ўрнатиш учун лозим чоралар кўрилаётганини ҳам эслатди.
Афғонистон ҳокимиятини Толибон томонидан эгаллаб олинган 15 август кунидан бери бу портлаш Афғонистон масжидларида содир этилган 4 чи портлаш ҳисобланади.
Бундан олдин Афғонистоннинг Қандапҳор, Қундуз ва Кобулдаги масжидга террорчилик ҳужумлар уюштирганди.
Кеча Толибон ҳаракатининг ИШИДга қарши амалиётларида Афғонистон жанубидаги Қандаҳор вилоятида ИШИД гуруҳининг 4 аъзоси ўлдирилиб яна 10 нафари қўлга олинган.
Сўнгги ойларда Афғонстоннинг Кобул, Нангарҳор, Кунар, Хўст, Қўндуз ва Қандаҳор вилоятларида айрим портлашлар ва терактлар юз берган ва уларнинг барчаси учун масъулиятни ИШИД ўз зиммасига олган. Аммо Толибон ҳаракати ИШИД террорчи гуруҳининг хавф -хатари жиддий ва кучли бўлмаганини иддао қилиб, бу террорчи гуруҳни мамлакат ичкарисида нобуд қилишга ваъда берган.