НАТО яна бир бор Россияни огоҳлантирди
НАТО Бош котиби Украина масаласида Россияга " чизиқ" тортиб уни огоҳлантирди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг кеча Украина ТИВ раҳбари Дмитро Колба билан учрашганида, Россия расмийларига хитобан, Россиянинг Украина билан чегарасидаги ҳар қандай провакацион ҳаракатлари ва кўп сонли қўшинларини жойлаштириши жуда хавотирланарлидир деб таъкидлади.
Россия президенти Владимир Путин ҳам кеча франциялик ҳамкасби Эммануэль Макрон билан телефон орқали суҳбатларида, Қора денгизда АҚШ ва НАТО ҳарбий манёвларини провакацион ҳаракат деб атади.
Кремль саройи ҳам тарқатган баёниясида, Путин Франция президенти Макрон билан телефон орқали суҳбатида, Қора денгиздаги АҚШ ва Иттифоқчи давлатлари ўқув машғулотларини провакацион характерини қайд этди.