Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасида оташкесим келишуви ўрнатилди
(last modified Wed, 17 Nov 2021 07:53:52 GMT )
ноябр 17, 2021 12:53 Asia/Tashkent
  • Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасида оташкесим келишуви ўрнатилди
    Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасида оташкесим келишуви ўрнатилди

Кеча Арманистон мудофаа вазири Сорен Папикян Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги чегарада ўт очишни тўхтатишини эълон қилди.

Россия Мудофаа вазириги  бу мамлакат мудофаа вазирини Арманистон ва Озарбойжон республикаси мудофаа вазирлари билан телефон орқали мулоқоти ортидан, Боку ва Ереван давлатлари чегара минтақасида ўт ўчириш учун чоралар кўрганини маълум қилди.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу  кеча арманистонлик ҳамкасби Сорен Папикиян ва озарбойжонлик ҳамкасби Закир Гасонов билан телефон  орқали мулоқот қилди.

Россия Мудофаа вазирлигининг хабар қилишича, Шойгу шунингдек Гасонов ва Папкиян билан  суҳбатида  Килисали тоғли минтақасида Арманистон ва Озарбойжон республикаси чегарасидаги вазиятни кескинлашгани хусусида гаплашган.

Шойгу бу суҳбатида,  икки томонни чегара ҳудудида вазиятни кескинлаштирган ҳаракатларни тўхтатишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасида ўт очишни тўхтатиш душанба куни томонлар ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувларда 15 арман аскари ҳалок бўлган пайтга тўғри келмоқда.

Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев ҳам  бу тўқнашувларда бир нечта озарбойжонлик аскарарни жарроҳатланганини хабар қилди.

Кеча Арманистон Мудофаа вазирлиги  12 арман аскарларини Озарбойжон республикаси ҳарбийлари томонидан асирга олинганини эълон қилди.

 Озарбойжон ТИВ- и эса алоҳида баёнотларида  Арманистонни икки мамлакат чегараларида кескинликни аттайлаб кучайтиришда айблади.