Россиядаги шахталаридан бирида юз берган ёнғинда 6 киши қурбон бўлди
ноябр 25, 2021 15:19 Asia/Tashkent
Россия федерациясидаги кўмир конларидан бирида келиб чиққан ёнғин оқибатида 9 киши ҳалок бўлиб 41 нафар жароҳат олди.
ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Россиянинг Кемерово вилоятидаги Белово шаҳри яқинидаги Листвяжная кўмир конида ёнғин содир бўлди.
Кўмир конида ёнғин юз берганидан олдин портлаш юз берди ва ёнғиндан чиққан тутундан кончилар заҳарланган.
Ёнғин вақтида 285 киши бўлган, улардан 236 нафари қутқарувичлар ёрдамида эвакуация қилинган.
Ҳозирда шахтада яна 49 кончиларни қутқариш учун қутқарув ишлари олиб борилмоқда ва ёнғиндан келиб чиққан тутун қутқарув ишларини қийинлаштирмоқда.
Ёнғин сабаби кўмир чанги ва кул ёниши бўлган.
Ёрлиқ