ноябр 27, 2021 16:25 Asia/Tashkent
  • Хитой армияси Тайван билан чегарасида шай ҳолатга келтирилди
    Хитой армияси Тайван билан чегарасида шай ҳолатга келтирилди

Хитой Қуролли кучлари АҚШ расмийларининг Тайванга сафар қилганидан кейин ҳудуддаги ҳарбийларини шай ҳолатга келтирилди.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича,  АҚШ конгресси делегациясини тўсатдан Тайванга сафари ортидан Хитой ҳарбийлари бу орол яқинидаги патрулларига урушга тўлиқ тайёр бўлишни буюрди.

Пайшанба куни АҚШ вакиллари палатасининг 5 аъзоси кечқурун Тайванга эълон қилинмаган сафар билан борди. Бу эса АҚШ расмийларининг Тайванга бир ой ичида иккинчи марта ташриф буюришидир.

Хитой ҳукумати ҳардоимгидек  АҚШ сиёсатчиларининг Тайванга ташрифини қоралади.

Бу мамлакат ТИВ -и ҳам  АҚШ Конгрессининг бу га охирги сафар муносбатда, АҚШга расман шикоят қилганини маълум этди.

Хитой давлати Тайван оролини ўзининг бир қисми деб билади.

 

Ёрлиқ