Ереван давлати Бокуни урушқоқлик ҳаракатларини тўхтатишга чақирди
Арманистон давлати Озарбойжон республикасини минтақада хавфсизлик ва барқарорликка тегишли саъй- ҳаракатлар йўлида монеалар яратмасликка чақирди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотида, Арманистон билан чегарада, Озарбойжон республикаси ҳарбийларининг провакацион ва ҳарбий ҳаракатлари илгаригидек давом этмоқда деб таъкидлади.
Ереван давлати шунингдек Боку давлатининг Зангазур коридори хусуидаги иддаоларини ўтган йилдаги Қорабоғ тинчлик келишувга зид деб баҳолади.
Арманистон шунингдек,Россия, КХШТ, БМТ Хавфсизлик кенгаши, Минск гуруҳи раҳбарлари ва Халқаро ҳамжамиятни Боку расмийларининг Арманистон суверенитети ва хавфсизликига қарши уруршқоқ баёнотларини кўриб чиқишга чақирди.
Бундан олдин Озарбойжон республикаси ТИВ-и ҳам, тарқатган баёнотида, Арманистонни минтақа тинчлиги ва икки мамлакат алоқаларни нормаллаштириш учун ҳақиқий одимлар ташлашини сўраганди.