Лондон шаҳридаги Британия қироллик саройи яқинида қуролланан шахс ўлдирилди
(last modified Sun, 12 Dec 2021 08:36:22 GMT )
декабр 12, 2021 13:36 Asia/Tashkent
  • Лондон шаҳридаги Британия қироллик саройи яқинида қуролланан шахс ўлдирилди
    Лондон шаҳридаги Британия қироллик саройи яқинида қуролланан шахс ўлдирилди

Британия пойтахтидаги Кенсингтон саройи қироллик қароргоҳи яқинида полиция билан тўқнашувлардан қуролланган шахс ҳалок бўлди.

Ассошейтед пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Лондоннинг Метрополитен полицияси Лондон ғарбидаги Кенсингтон минақасида жойлашган банкка совуқ қурол билан кирган шахс тўғрисида хабар топганидан кейин амалиёт бошлади.

Полиция шунингдек бу шахс машинасида қочиб кетгани ва уни бир неча элчихоналар ва саройлар жойлашган обод ҳудудда зобитлар тўхтатишга муваффақ бўлганини таъкидлади.

 Эслатиб ўтамиз, Кенсингтон саройи шаҳзода Уилямс, унинг рафиқаси Кейт ва уларнинг 3 фарзанди ҳамда қироллик оиласининг бир қанча аъзоларининг расмий қароргоҳи ҳисобланади.

Лондон шаҳри полицияси қуролланган шахс полиция билан тўқнашувда ўлдирилди деб аниқлик киритди.

Полиция бу ҳодиса террорчилик эмаслигини ҳам маълум қилган.