Январ 04, 2022 13:58 Asia/Tashkent
  • Толибон расмийси: Афғонистоннинг 40 дан ортиқ вертолётлари Тожикистон ва Ўзбекистонга ўтган
    Толибон расмийси: Афғонистоннинг 40 дан ортиқ вертолётлари Тожикистон ва Ўзбекистонга ўтган

Толибон ҳукуматининг расмийларидан бири, собиқ ҳукумат қулаганидан кейин 40 дан ортиқ афғон вертолётлари Тожикистон ва Ўзбекистонга етказилган деб айтди.

Толибон муваққат ҳукумати матбуот котиби ўринбосари Инъомуллоҳ Самангоний  Кобулнинг собиқ маъмурияти томонидан мамлакатнинг қирқдан ортиқ вертолётлари Тожикистон ва Ўзбекистонга еказилган ва бу вертолётларни қайтариш учун музокаралар олиб борилган деб маълум қилди.

Самангоний шунингдек,  Тожикистон ва Ўзбекистон расмийлари билан музокара олиб борилган бироқ икки давлат Афғонистонга вертолётларини топширилҳғшгаали рози бўлмаган деб изоҳлади.

Маъмлумотларга биноан, Афғонистонда олдинги ҳукумат қулаганигача 164 дан ортиқ вертолёт бўлган.

 Бу мамлакатда қанча вертолёт қолгани ҳозирча номаълум бўлса-да, Толибон собиқ ҳукумат қулаганидан кейин ўнлаб вертолётлар қўшни давлатларга ўтказилганини тасдиқлаганди.

Толибон муваққат ҳукмати  мудофаа вазирлиги матбукот котиби Иноятуллоҳ Хоразмий ҳам Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукуматларига вертолётларини Афғонистоннинг амалдаги ҳукумтига қайтариш бўйича бир неча бор мурожаат йўллаган албатта улар ҳам ўз фикларини билдиришган ва ҳалигача расмий мурожаат билан чиқишмаган деб аниқлик киритди.

 

 

Ёрлиқ