Покистоннинг Афғонистон билан чегарасидагу отишма оқибатида беш киши ҳалок бўлди
(last modified Mon, 07 Feb 2022 12:54:57 GMT )
феврал 07, 2022 17:54 Asia/Tashkent
  • Покистоннинг Афғонистон билан чегарасидагу отишма оқибатида беш киши ҳалок бўлди
    Покистоннинг Афғонистон билан чегарасидагу отишма оқибатида беш киши ҳалок бўлди

Покистон ҳарбийларининг айтишича, Афғонистон чегара постларида отишма натижасида беш киши ҳалок бўлган.

Покистон армиясининг жамоатчилик билан алоқалар идораси якшанба кунги баёнотида айтилишича, Афғонистон ҳудудидан террорчилар Покистон шимоли-ғарбидаги Карам чегара ҳудудидаги армия постини нишонга олиб, беш аскарни ўлдирган. Боёнотда кўра, покистон ҳарбийлари қарши ҳужумга ўтиб, босқинчи тарафга ўт очган

Покистон ҳарбийлари, шунингдек, террорчилар Афғонистон ҳудудидан бу давлатга қарши фаолият учун фойдаланишни кескин қоралади.

Афғонистонда Покистонга қарши террорчи унсурларнинг мавжудлиги муаммоси ҳар доим Кобул ва Исломобод ўртасида жиддий келишмовчиликларга сабаб бўлган ва Покистон ҳукумати ва армиясини икки томонлама ташвишга соладиган масаладир.

Аввалроқ Покистон ички ишлар вазири Шайх Рашид “Теҳрик-э-Толибон Покистон” (ТТП) жангарилари Афғонистонда ҳужумлар уюштириш учун Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилотидан (НАТО) қолган ҳарбий техникадан фойдаланаётганини айтган эди.

Толибон ҳаракати матбуот котиби ўринбосари Билол Каримий Покистон ички ишлар вазирининг сўзларига жавобан шундай деди: “Биз ҳудудимиз бошқаларга хавф туғдирмаслигига ва Покистондаги муаммолар унинг ички иши эканига ваъда берамиз”.