Полшага яна 3000 АҚШ аскари юборилади
(last modified Sat, 12 Feb 2022 06:53:44 GMT )
феврал 12, 2022 11:53 Asia/Tashkent
  • Полшага яна 3000 АҚШ аскари юборилади
    Полшага яна 3000 АҚШ аскари юборилади

АҚШнинг тўрт нафар расмийси жума куни Қўшма Штатлар яқин кунларда Полшага НАТО иттифоқдошларини ишонтириш учун яна 3000 аскар юборишини эълон қилди.

ИРНА хабарига кўра; Анонимлик шарти билан гапирган расмийларнинг айтишича, Полшага жўнатилувчи АҚШ қўшинлари Шимолий Каролинада жойлашган 82-ҳаво-десант дивизиясидан бўлади ва Эвропада жойлашган АҚШ кучлари қаторига кирмайди.

Расмийларнинг таъкидлашича, Америка қўшинлари келаси ҳафтагача Полшада бўлиши режалаштирилган.

АҚШ расмийси ҳарбийларнинг жойлаштирилишини “аҳамиятли” деб таърифлаб, “қўшинларни жойлаштириш ҳақидаги буйруқ президент Жо Байден буйруғи билан Мудофаа вазири Ллойд Остин томонидан имзоланган”ини айтди.

8500 аскардан ташқари улар ҳозирда керак бўлса Европага жўнатиш учун тайёр ҳолатда.

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен жума куни Россия исталган вақтда Украинага бостириб кириши мумкинлигини ва бу ой қишки Олимпиада ўйинлари тугагунига қадар бўлиши мумкинлигини айтди.

АҚШ хусусий компанияси томонидан эълон қилинган сунъий йўлдош суратларида янги рус қўшинлари Украина яқинидаги бир неча нуқтага жойлаштирилганини кўриш мумкин.

Москва Украинага ҳужум қилиш қарорини рад этди

Ёрлиқ