феврал 19, 2022 15:29 Asia/Tashkent
  • НАТО Украина инқирозини дипломатик йўл билан ҳал қилишни таъкидламоқда
    НАТО Украина инқирозини дипломатик йўл билан ҳал қилишни таъкидламоқда

Ғарб давлатлари ОАВ-нинг Россияга қарши жанжаллари ва провакцияларидан икки ой ўтиб бориши билан НАТО Европа раҳбарлари ва иттифоқчиларининг Украина инқирозини ҳал қилиш бўйича дипломатик саъй-ҳаракатларини давом эттиришга тайёрлигини яна бир бор таъкидлади.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича. НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг  Твиттер саҳифасида  АҚШ президенти Жо Байденнинг  Транс-Атлантика мамлакталари раҳбарлари билан телефон орқали суҳбатларига тўхталиб, биз дипломатияни ривожлантиршга қаратилган саъй-ҳаракатларимизни давом эттирамиз деб ёзди.

НАТО-нинг юқори мартабали мулозими Россияни тажовузкрликда айблаши билан, бу жараённинг Россияга қимматга тушиши тўғрисида огоҳлантирди. 

НАТО Бош котиби эса АҚШ президенти билан мулоқотидан ташқари  видеоконференция орқали Европа кенгаши раиси Шарл Мишель,  Европа комиссияси раиси Урсула Фан Дерлайн,, Франция президенти Эммануэль Макрон,  Германия канслери Олаф Шульц,  Италия Бош вазири Марио Драги, Британия Бош вазири Борис Жонсон, Польша президенти Андрей Дода ва Руминия президенти Клаус Йоханнес билан ҳам фикр алмашди.

Қатнашувчилар видеоконференция орқали суҳбатларида, Россиянинг Украина ва унинг атрофидаги ҳарбий иштирокини ошириш, Москванинг қўшинларини олиб  чиқишни талаб қилишга қарамай, бу вазият давом этаётганини иддао қилишди.

Москва ва Киев ўртасидаги муносабатлар  2014-йилдан бери таранглашган. АҚШ ва унинг итифоқчилари ташвиқотлари таъсирида кескинлик янада кучайган.

Россия АҚШга хавфсизлик кафолатлари ва сўровларини юбориб, НАТОнинг Россия чегаралари яқинида ҳар қандай ҳарбий машғулотларини тўхтатиш ва ўз кучларини Шарқий Европадан олиб чиқиб кетишга чақирмоқда.

 

Ёрлиқ