Украинадаги сўнгги воқеалар /19/
Украинадаги можаро ўзининг ўнинчи кунига кирди.
* Россия президенти Владимир Путин кечанги суҳбатида, қўшни давлатларни вазиятни кескинлаштирмаслик ҳақида огоҳлантириб, Россиянинг барча ҳаракатлари фақат мамлакатга қарши душманона позицияларга жавоб сифатида кўрилаётганини маълум қилди. Путин Россиянинг давлатлар билан муносабатларини нормаллашатиришга тайёрлигини таъкидлаб,, Россияга қарши санкция қўлланаётган давлатлар ўзларига зарба бераётганини ҳам баён этди.
* Кеча НАТО Бош котиби Йенс Столенберг ҳам Брюсселда бу ташкилотга аъзо давлатлар ТИВ раҳбарлари йиғилиши ҳақида хабар қилиб, НАТО аъзолари Украина узра парволарни тақиқловчи ҳудуд яратиш сўровини рад этишга қарор қилишди деб эълон қилди. У ўз сўзларида Россия билан алоқаларимизз узоқ муддатда жуда ўзгарган, аммо биз дипломатияга содиқ қоламиз деб иддао қилди.
* Украинанинг Мариупол шаҳри ҳокими бу шаҳар Россия кучлари томонидан қамалда қолаёганганини маълум қилди.
* Франция ахборот агентлиги, Россия қўшинларини Одесса шаҳри яқинидаги Қора денгиз соҳилидаги порт шаҳри Микулоевга кирганини хабар қилди.
*Германия ИИВ ҳам Украинада урушаётган германиялик баъзи неонацистлар ҳақида маълумотларга эга эканлигини ва қонун уларни икки фуқаролик учун жазоламаслигини таъкидлади.
* Бугун Украина президенти Владимир Зеленский телевидения орқали чиқишида Украина қулаган тақдирда бутун Европа қулашини айтди.
*Россиянинг ОАВини назорат қилувчи ташкилоти Россия ОАВ ҳуқуқларини бузгани учун Фейсбук ва Твиттерни бойкот қилди.
* Россия Мудофаа вазири Шойгу БМТ Бош котиби Гуттереш билан телефон орқали суҳбатида, Россиянинг Украинадаги махсус операцияларининг сабаблари ва мақсадларини айтиб берди.
* Россия мудофаа вазири шунингдек Украинадаги махсус ҳарбий операцияси Украина раҳбарларининг сўнгги 8 йил давомда Минск келишивини бажаришдан бош тортгани ҳамда экстремист миллачилар ва неонацистлар мафкурачилари ҳукумат тузилмаларига киришга ундагани учун амалга оширилмоқда деб аниқлик киритди.
* Германиянинг Касел шаҳридаги " Гаскид" компанияси маълумотларига биноан Ямал қувури орқали Россиядан Германияга табиий газ оқоми тўхтатилган.