март 06, 2022 14:04 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар /23/
    Украинадаги сўнгги воқеалар /23/

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

* Бугун Украинадаги тўқнашув ва урушлар ўзининг 11 -кунига кирди ва эрталаб Украина пойтахти Киевда содир бўлган қатор портлашлардан сўнг яна тревога овозлари эшитилди.

* Украина Ички ишлар вазирлиги  рус кучлари   3  томонидан Эрипен, Буча ва Гостмел минтақаларидан Украина пойтахти Киев шаҳрига ҳужум қилганини маълум қилди. Бу вазирлик шунингдек  бугун киевликлар учун қийин бўлади деб изоҳлади. ОАВ ҳам бир марказни бомардимон этилгани ва Киев пойтахти ғарбий қисмида, портлашлар юз берганини хабар қилишди.

* Россия Мудофаа вазирлиги Донецк кучлари Мариуполнинг асосий маҳаллаларидан бирини ўз назоратига олганини хабар қилди.

* Бугун шунингдек Россия Мудофаа вазирлиги рус қуролли кучлари Украинада ҳарбий амалиётлар бошланган жорий йилнинг февралидан буён  2203 украиналик инфратузмаларини йўқ қилинганини маълум қилди.Бу вазирликка кўра, Россия кучлари шанбага ўтар кечаси Украиганинг 61 та ҳарбий объектини нишонга олган.

*  Бошқа хабарга кўра, Украина қуролли кучлари ҳам  бу мамлакатда Россияниг 11 мингдан ортиқ ҳарбийларини ўлдирилгани, 44 қирувчи самолётлари, 48 вертолётларини уриб туширилгани ва 285 зирҳли машиналар, 21 ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмаси ҳам нобуд этилганини эълон қилди.

*Нью-йорк таймс" газетаси, ҳам Ғарб давлат манбаларига таяниб, Вашингтон ҳукумати ва унинг иттифоқчилари Украина президенти Владимир Зеленский ўрнига номзод қидираётгани  ҳақида хабар берди. Ғарбдаги бир қтатор давлатлар расмийлари ҳам АҚШ ва унинг иттифоқчилари агар Россия кучлари Владимир Зеленскийни қўлга олган ёки ўлдирганида Украинада унинг ўрнига янги шахснинг хвфсизлигини қанадй таъминлаш масаласини муҳокама қилишган деб хабар тарқатишмоқда.

* Украинанинг АҚШдаги элчихонаси  3000 америкалик Украинада Россияга қарши курашиш учун халқаро бригада қўшинларинии таклиф қилганини эълон қилди.

Еврокомиссия раиси Урсулла фан дер Лайен  Испания бош вазири Педро Санчес билан учрашувдан сўнг, Испаниянинг " яшил қитъанинг Россия газига қамалини тўхтатиши зарулигини таъкидлаб, Испаниянинг қайта тикланадиган энергия бўйича " ажойиб тажрибаси" борлигини ҳам баён этди.

 

Ёрлиқ